Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг пенсияси 2,5 млн сўм этиб белгиланди

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг пенсияси 2,5 млн сўм этиб белгиланди

Президент 11 май куни «Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг моддий таъминотини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонга имзо чекди.

Унга кўра, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, шунингдек, вояга етмаган даврида фашистлар концлагерларида асирликда бўлган ва Ленинград шаҳрида қамал шароитида меҳнат қилган шахсларнинг энг кам пенсия миқдори шу йил 10 майдан бошлаб — 2,5 млн сўм этиб белгиланмоқда.

Ҳозиргача Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг энг кам пенсияси 800 минг сўмни, ўртача ҳисобда эса 1,7 млн сўмни ташкил этган.

9 май куни Ғалаба боғида Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб ўтказилган тантанали маросимда Шавкат Мирзиёев уруш фахрийлари билан мулоқот қилиб, уларни моддий таъминлаш тизимини янада яхшилаш бўйича алоҳида ҳужжат қабул қилиш зарурлигини таъкидлаган эди.