Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Илҳомжон Неъматов: “ЕОИИ масаласида бизга ташқи босим йўқ”
6.12.2019 14:47,  
237

Бугун Марказий сайлов комиссияси Халқаро матбуот марказида Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги Прeсс-кофe тадбири бўлиб ўтди.

Унда Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари, сиёсий партиялар вакиллари ҳамда журналистлар иштирок этишди.

Тадбирда нутқ сўзлаган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳомжон Неъматов сўнгги йилларда мамлакатимиз ташқи сиёсатида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди.

Вазир ўринбосарининг айтишича, сўнгги бир ярим йил ичида хорижий шериклар билан умумий қиймати 31 миллиард долларлик 816 та лойиҳа ишлаб чиқилиб, имзоланди. Уч йил ичида 120 та юқори даражадаги музокаралар бўлиб ўтди ва улар давомида 500 та икки томонлама ва кўп томонлама шартномалар имзоланди.

Шунингдек, Илҳомжон Неъматов Ўзбекистоннинг ташқи савдода бош мақсадларидан бири Россия билан савдо ҳажмини 10 миллиард АҚШ долларига олиб чиқиш, жорий йилда Хитой билан савдо ҳажмини 7 миллиард АҚШ долларигача ошириш эканини таъкидлади.

Сўнгги ойда энг кўп муҳокама қилинган Евросиё иқтисодий иттифоқи масаласида вазир ўринбосари “Ўзбекистон биринчи навбатда миллий манфаатларга таянади. Бу борада бизга ташқи босим йўқ” деб таъкидлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан