Илк бор аёл киши Ўзбекистоннинг чет-элдаги элчиси этиб тасдиқлади

Илк бор аёл киши Ўзбекистоннинг чет-элдаги элчиси этиб тасдиқлади

Олий Мажлис Сенати бешинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикасининг Исроил давлатига Фавқулодда ва Мухтор элчиси лавозимига тайинлаш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилди.

Сенаторлар Феруза Юлдашевна Махмудовани Ўзбекистоннинг Исроил давлатидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимига тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилдилар.

Парламент юқори палатаси Раиси Т.Нарбаева шу кунга қадар мамлакатимиз 130 дан зиёд хорижий давлатлар билан дипломатик алоқалар ўрнатган бўлса, уларда ҳали бирорта аёл элчи тайинланмаганига эътибор қаратди.