Хитойдаги коронавирус ўчоғи ҳисобланган Ухан шаҳрида илк бор биронта ҳам коронавирус юқтириб олиш ҳолати кузатилмади. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Хитой Соғлиқни сақлаш миллий комиссиясининг маълумотларига кўра, ўтган суткада Хитойда COVID-19 инфекциясини 34 киши юқтириб олди. Ундан 21 таси мамлакат пойтахти Пекинда қайд этилди.
2019 йилнинг 31 декабр куни Хитой ҳукумати Ухан шаҳрида пневмония касаллиги авж олгани ҳақида расман маълум қилган эди. 2020 йилнинг 11 март куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавируснинг янги турини пандемия деб эълон қилган.