Илон Маск чўчқанинг миясига чипни муваффақиятли жойлаштирди

Илон Маск чўчқанинг миясига чипни муваффақиятли жойлаштирди

Фото: twitter.com/XatakaMexico

SpaceX ва Tesla раҳбари Илон Маск ўзи асос солган Neuralink компаниясининг симсиз чипини иккита чўчқанинг миясига муваффақиятли жойлаштиргани ҳақида хабар берди. 

"Сўнгги бир йил ичида биз тизимларимизни жуда соддалаштирдик: улар энди тангадан кичикроқ чипларга мос тушди. У имплантация пайтида бутунлай яширин бўлиши мумкин", - деди Маск компаниянинг штаб-квартирасида бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Унинг қўшимча қилишича, чип бош суяги билан тўлиқ бирлаштирилган ва ташқи томондан кўринмайди. Қурилма кун бўйи зарядсиз ишлашга қодир.

Компаниянинг таъкидлашича, чип хотира ва эшитиш бузилишларидан, кўриш ва ҳатто тушкунликдан халос бўлишга ёрдам беради, шунингдек, мияси ва умуртқа поғонаси шикастланган одамларга ёрдам беради.

Neuralink мутахассислари ривожланиш хавфсизлигини намойиш қилдилар, бунинг учун улар чўчқалардан бирининг миясидан чипни шикастламасдан олиб ташлашди. 

Чип ўрнатилган иккинчи чўчқа эса бир неча ой давомида бегона жисмдан воз кечмасдан юрган. Тадқиқотчилар бир вақтнинг ўзида иккита чипни чўчқалардан бирининг миясига жойлаштирдилар ва бир вақтнинг ўзида бир нечта қурилманинг параллел ишлаши мумкинлигини исботладилар.

Маск шу йил охирида биринчи инсон имплантацияси учун меъёрлао маъқулланишига умид қилаётганини айтди.