Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Илон Маск «Forbes» томонидан илк бор дунёнинг энг бой одами деб эълон қилинди
6.04.2022 19:19,  
124

Россиянинг «Forbes» нашри ўзининг йиллик рейтингида «Tesla» компаниясининг энг йирик акциядори Илон Маскни сайёрадаги энг бой одам деб баҳолади. Қайд этишилича, унинг бойлиги 219 миллиард долларга етган.

Аҳамиятли жиҳати, ушбу нашр ўзининг йиллик рейтингида илк бор тадбиркорни сайёрадаги энг бой одам сифатида эътироф этди. Ўтган йилги рейтингда у 151 миллиард доллар билан иккинчи ўринни эгаллаган эди. Сўнгги 12 ой ичида Маск 68 миллиард долларга бойиган ва у бу орқали асосий рақиби бўлган «Amazon» асосчиси Жефф Безосни ортда қолдирган. Безоснинг бойлиги 171 миллиард долларга баҳоланмоқда, бу бир йил аввалгидан 6 миллиард долларга кам.

Илон Маск ўзининг биринчи бизнесини 1995 йилда акаси билан бирга бошлаган. Ўшанда улар ахборот агентликларига интернетда контент чоп этиш ва ўз мижозларига қўшимча пуллик хизматлар таклиф қилиш имконини берувчи дастурий таъминот ишлаб чиқарувчи «Zip2» компаниясига асос солган эди. 1999 йилда бу стартап «Compaq» томонидан 304 миллион долларга сотиб олинган. «Zip2»да 7 фоиз улушга эга бўлган Маск 22 миллион доллар олган. 2002 йили Маск «SpaceX» компаниясига асос солди, бир йилдан кейин эса «Tesla Motors» ташкил этилди. 2008 йил декабрь ойида НАСА «SpaceX» билан 1,6 миллиард долларлик шартнома имзолади ва ўша йили «Tesla» ўзининг биринчи автомобили — «Tesla Roadster»ни сотувга чиқарди.

Маълумот учун, Маск 2012 йилда илк бор «Forbes» рўйхатига кирган эди. Ўша пайтда у 2,4 миллиард доллар бойлиги билан 190-ўринни эгаллаган эди. 2019 йилда «Tesla» дунёдаги энг йирик электромобиллар ишлаб чиқарувчисига айланди, 2021 йил октябрь ойида унинг капиталлашуви биринчи марта 1 триллион доллардан ошган.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан