Илон Маск "Twitter Inc"ни сотиб олди

Илон Маск 

"Twitter Inc." тадбиркор Илон Маск компанияни ҳар бир акция учун 54,20 доллар тўлаганини ва умумий қиймати 44 миллиард долларга яқин шартнома имзоланганини эълон қилди.

Келишув якунлангач, "Twitter" хусусий компанияга айланади, дейилади ижтимоий тармоқ баёнотида.

Шу тариқа "Twitter" Илон Маск томонидан сотиб олиниши ҳақидаги гап-сўзлар ўз исботини топди.

Ушбу харид ҳақида Маск: Сўз эркинлиги — амалдаги демократиянинг асоси. "Twitter" эса рақамли майдони бўлиб, унда инсоният келажаги учун муҳим масалалар муҳокама қилинади. Мен уни ҳар қачонгидан ҳам яхшироқ қилишни хоҳлайман.