Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
Lorem
АҚШ доллари lorem
EUR
Lorem
EВРОlorem
RUB
Lorem
Россия рублиlorem
Sayt test rejimida ishlayapti!!!
Илон Маск яна бир инқилоб қилмоқчи
26.04.2022 22:46

Илон Маск яна бир инқилоб қилмоқчи. Унинг The Boring Company яқин йилларда ишлайдиган Hyperloop филиалини қуришга ҳаракат қилади. Бу ҳақда "ixbt.com" манбаси хабар бермоқда.

Ҳозирча лойиҳа ҳақида аниқ тафсилотлар маълум қилинмаган.

Сўнгги йилларда Hyperloop билан боғлиқ лойиҳалар ҳақида деярли ҳеч нарса эшитилмади. Биринчидан, пандемия барча режаларни бузиб ташлади, кейин яримўтказгичлар тақчиллиги бошланди, лекин ғоянинг ўзи, албатта, йўқолгани йўқ, ва унга ҳали ҳам Илон Маск катта умид билан қарамоқда.

Эслатиб ўтамиз, айнан Маск «вакуумли поездлар» ҳақида деярли 10 йил аввал ҳақиқий «амалга ошадиган ғоя» сифатида гапирган ва унинг ўзи лойиҳа билан шахсан шуғулланаётганини айтган эди.

Аммо бир неча йил ўтгач, у ҳали ҳам ўзининг The Boring Company компаниясини ушбу ғоя билан боғлади. Энди Маск яна Hyperloop ҳақида гапириб, The Boring Company яқин йилларда «вакуумли поезд» филиалини қуришга ҳаракат қилишини твиттерда ёзди.

Келгуси йилларда Boring Co ишлайдиган Hyperloop яратишга ҳаракат қиламиз. Физика нуқтаи назаридан, бу бир шаҳар марказидан бcошқасига 2000 милдан камроқ масофада боришнинг энг тезкор усули.

Қизиғи шундаки, бу ҳолатни Маск ўз компаниясида синаб кўришини айтган. Одатда бундай баёнотлар бошқа миш-мишларга қараган анча ишончли ҳисобланади.

Бир неча кун олдин The Boring Company'нинг навбатдаги пресс-релизида пайдо бўлган маълумотларни алоҳида қайд этишимиз мумкин. У ерда компания кунига 11,3 км туннель ётқизишга қодир бўлган Prufrock-3 бурғилаш машинасини яратаётганини айтиб ўтган.

Тавсия этамиз








Тавсия Этамиз