Илон Маскнинг биргина сўзи Bitcoin нархини “учириб юборди”

Илон Маскнинг биргина сўзи Bitcoin нархини “учириб юборди”

Тадбиркор ва ихтирочи, Тесла компаниясининг асосчиси Илон Маскнинг ўз Twitter'да ёзган биргина #bitcoin сўзи криптовалюта қийматининг нақд 14%га қимматлашига олиб келди. Бу сўнгги икки ҳафтадаги энг йирик натижадир.

Таъкидлаш керакки, Маск Bitcoin ҳақида биринчи бор ёзмаяпти. Ўтган ойда ундан Тесла маблағларига криптовалютани аралаштириш ҳақида сўралган эди. Маскни Twitter тармоғида 44 миллион нафар фойдаланувчи кузатишини инобатга олсак, унинг ҳар бир сўзи фонд бозорлари учун жуда муҳим аҳамият касб этади.

Мисол учун пайшанба куни тадбиркор Cyberpunk ўйинини мақтаган эди. Бунинг оқибатида ўйин яратувчи компаниянинг аксиялари рекорд даражага кўтарилди.