Илон Маскнинг бойлиги бир ҳафта ичида сезиларли даражада кўпайди

Илон Маскнинг бойлиги бир ҳафта ичида сезиларли даражада кўпайди

Tesla бош директори Илон Маск компания акцияларининг 7,4 фоизга ўсиши фонида бир ҳафта ичида 11,5 миллиард доллар ишлаб топди. Шу билан бирга, бошқа бир нечта компания раҳбарларининг даромати ҳам маълум бўлди. Бу ҳақда Forbes ёзмоқда.

Маълум бўлишича, Google компаниясига тегишли бўлган Аlphabet акциялари 14 фоиздан ошганидан сўнг, компания асосчилари Сергей Брин ва Ларри Пейж ушбу ҳафтада 10 миллиард доллардан ишлаб топишган.

Таъкидланишича, cайёрадаги энг бой одам – Аmazon асосчиси Жефф Безоснинг бойлиги, Аmazon акциялари 4,6 фоизга ўсганлиги сабаб, бир ҳафта ичида 7,7 миллиард долларга ошган.

Хабарга кўра, Pinduoduo акциялари 18 фоиздан ошиб, Хитойнинг Pinduoduo платформаси асосчиси Колин Зҳенг Хуанг 10,7 миллиард доллар ишлаб топган.

Маълумотга кўра, aввалроқ Илон Маск кутилмаганда ўз компаниясининг энг қаттиқ электромобил танқидчиларидан бири, техник маслаҳатчи Сенди Мунронинг Tesla электромобилларининг сифати ҳақидаги танқидни тан олган.

Қайд этилишича, Мунро 2018 йил бошида Моdel 3 билан автомобилларни сифатини аниқлаш учун уларни демонтаж қилиш ва қайта тиклаш тажрибасини ўтказиб, сифатсизлигидан ҳайратга тушган.

Шунингдек, Маск биринчи бюджетдаги Tesla’нинг қулайлиги билан боғлиқ муаммоларга дуч келганини таъкидлаб, Tesla автомобиллари сотилишининг бошида ёки ишлаб чиқариш тўлиқ қуввати билан ишлаётганда сотиб олиш яхшироқ эканлигини айтан.