Имтиҳондан ўта олмадингизми? Университет, олий маълумот? Сизда бундан ҳам зўр танлов бор!

Имтиҳондан ўта олмадингизми? Университет, олий маълумот? Сизда бундан ҳам зўр танлов бор!

Бу йил ҳам Ўзбекистоннинг Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун 900 мингдан зиёд абитуриент хужжат топширди (Давлат тест маркази маълумотига кўра). Булардан фақат бир қисмигагина омад кулиб боқди. Хўш, имтиҳондан ўта олмаган ёшлар тақдири ва келажаги нима бўлади? Сабаби, улар орасида ҳатто бир неча йилдан буён тайёрланиб, ўқишга кира олмай юрган минглаб ёшлар бор. Йил сайин улардаги умид сўниб бормоқда ва ёшларнинг илм олиши, жамиятда ўзларининг муносиб ўринини топишлари борасида берқарорлик вужудга келаётганлиги ҳеч кимга сир эмас. Шу ўриннда бир савол туғилади. Ҳаётда муваффақият қозонишга фақат олий маълумот орқали эришиладими?

Сиз бакалавр босқичига 4 йил вақт сафлаб, контракт (йилига ўртача 10млн сўм) тўлашга тайёр бўлиб ОТМга ҳужжат топширгансиз. Омадингиз келиб имтиҳондан ўтган тақдирда ҳам 4 йил вақт ҳамда 40 миллион сўмдан ортиқ маблағ сарфлайсиз. Лекин диплом олингач, ёш ва тажрибасиз мутахассис учун иш топиш масаласи навбатдаги «сюрприз» ва бу босқичда ҳам омадсиз абитуриентлик ҳолати такрорланади. Хўш, олий маълумот даражасига эришилди, аммо муносиб маош тўланадиган иш топилмагач, аксарият ёшлар дипломни жавонга жойлаб, 4 йил ортга қайтиб, ноилож омадни тижоратдан қидиради ва ўзларини савдо-сотиққа уради. Бу ҳолат ҳам бугун хеч кимга сир эмас.

 Технологиялар шиддат билан ривожланаётган 21-асрда барча мамлакатларда бўлгани каби Ўзбекистода ҳам ахборот технологиялари соҳасида малакали мутахассислар, хусусан, дастурчиларга бўлган талаб ортиб бормоқда. Дунё тажрибасига таяниб айтадиган бўлсак, дастурчилик соҳасида ишлаш ва юқори даражага эришиш учун олий маълумот ва диплом талаб қилинмайди. Иш берувчи ҳам дастурчидан ўз соҳаси бўйича кучли билим, тажриба ҳамда кўникмалар талаб қилади холос. Будай имкониятдан фойдаланиб, дастурчилик орқали нафақат ўз турмуш даражасини кўтариб олаётган, ҳатто давлат иқтисодиётига сезиларли фойда олиб келаётган Осиё минтақасидан Ҳиндистон, Филлипин, Хитой, Бангладеш, Европа минтақасидан эса Болтиқбўйи мамлакатлари, Украина, Полша, Беларуссия дастурчиларини мисол қилиб келтириш мумкин.

Демак, ўқишга кира олмаган бўлсангиз умидсизликка тушиш, ортга чекиниш ва таслим бўлишга шошилманг. Агар сиз ҳақиқатдан илм ўрганиш, ҳаётда муваффақият қозониб, жамиятда муносиб ўрин ҳамда мавқега эришмоқчи бўлсангиз, сиз учун ажойиб имкониятлар бор. Сиз 4 йил эмас балки 10 ой муддатда, 40 миллион эмас балки ундан анча кам маблағ эвазига малакали, энг асосийси, жамият учун келажаги бор зарур мутахассисга айланасиз. Бундай имконият давлат манфаатлари ва ёшларимиз келажагини кўзлаб Ўзбекистонда илк маротаба «Personal Development Process» Ахборот технологиялари академиясида яратилди.

ДАСТУРЛАШНИ PDP CODING BOOTCAMPДА ЎРГАНИНГ

Personal Development Process Ахборот технологиялари академияси томонидан ташкил этилган Cooding BootCamp лойиҳаси дастурлаш бўйича энг асосий билимларни чуқур ўргатишга қаратилган, Ўзбекистонда илк маротаба йўлга қўйилган махсус таълим дастуридир. BootCamp битирувчиси малакали ҳамда юқори ҳақ тўланувчи дастурчи даражасига эришиб, маҳаллий ҳамда халқаро лойиҳаларда бемалол ишлай олади. Бундай фикрларни ишонч билан баён қилаётганлигимиз сабабини қуйидаги маълумотни ўқигач, билиб оласиз.

BOOTCAMP НИМА?

Дастурлаш асосларини ва шу соҳага оид энг асосий билимларни чуқур ўргатувчи махсус курс. BootCamp замонавий дастурлаш технологияларни батафсил ўргатади ва кучли мутахассислар тайёрлайди. BootCamp талаба дастурчилик касбини эгаллашга ва шу соҳада иш бошлашга анча қисқа муддатда эришади.

Университетлардаги анъанавий таълим билан таққосланганда, BootCampда ўқиш муддати 10 ой давом этади ва веб дастурлаш, дизайн ҳамда андроид йўналишлари бўйича чуқур билим берилади. Эътиборли томони, махсус техник дастур аҳамиятсиз барча нарсаларни четга суриб, таълим режасини аниқ мақсадга йўналтирилган энг муҳим билимларни ўргатишга қаратади. Натижада, BootCampда дастурчи мутахассислигини эгаллаш ва шу соҳада иш бошлашга анча қисқа вақт ичида эришилади. Бу эса талабаларга вақтдан ютиш ҳамда юқори маошли иш топишлари учун ажойиб имконият демакдир. BootCamp курслари 10 ой давом этади ва ҳафтада 5 кун 5 соатдан олиб борилади. Шу ўринда мамлакатимизда дастурчилик соҳасининг бугунги ҳолатига изоҳ бериб кетсак мақсадга мувофиқ бўлади.

Ўзбекистон мисолида айтадиган бўлсак, ахборот технологияларини ривожлантиришга давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилиши ва республика имкониятлари, эҳтиёжларидан келиб чиқиб қилинган таҳлилларга кўра яқин йилларда юз минглаб дастурчиларга эҳтиёж сезилади. Ҳозирнинг ўзида юртимизда дастурчилар талаб юқори бўлган, катта маош таклиф қилинаётган кадрлар ҳисобланади. Дастурчининг меҳнат бозорида бошқа мутахассислардан энг катта ютуқли томони шуки, ишга қабул қилишда олий маълумот дипломи қатъий талаб қилинмайди, балки, билим ва тажрибасига қаралади. Билим ва тажрибани қисқа вақтда шакллантиришнинг энг қулай йўли эса албатта BootCampда ўқиш.

BOOTCAMPДА ЎҚИШ ТАЛАБЛАРИ ҚАНДАЙ?

BootCamp гуруҳларига 16 ёшдан юқори, компьютердан фойдалана оладиган, инглиз тилидан бошланғич билимга эга хоҳловчилар қабул қилинади. Биз сизга таклиф қилаётган таълимда веб дастурлаш йўналишида тўлиқ дастурчи (Full stack developer) бўлиш имконияти мавжуд. Бунинг учун аввал бир ҳафталик синов дарсларида сизда ушбу соҳага лаёқат ва қизиқиш даражаси текширилади.

BootCamp яна шуниси билан диққатга сазоворки, мамлакат аҳолисини иш билан таъминлаш, ёшларни қисқа муддатда замонавий мутахассис этиб тайёрлаш ва бу кадрлар орқали давлатнинг дастурий таъминот ишлаб чиқариш соҳасида иқтисодий ривожланишига катта ёрдам беради. Муҳими, талабаларда дастурчидек фикрлаш, ишлаш ва таҳлил қилиш қобилияти шаклланди. Бу эса жуда муҳим жиҳат. Чунки, дастурлаш соҳасида ижодкорлик, креатив ёндошув, мантиқий таҳлил қила олиш зарур фазилатлар бўлиб, бу дастурчида фикрлаш қобилиятини кучайтиради.

Personal Development Process Ахборот технологиялари академиясида веб дастурлашдан ташқари, андроид ва дизайн йўналишларида ҳам BootCamp курслари ташкил этилди. Бу эса дастурлашнинг янги соҳаларини ўрганиш истагида бўлганлар учун янада кенг имконият демакдир.

НАТИЖА

BootCamp битирувчиси Full-stack web developer, web designer ёки android developer йўналишлари учун зарур барча билимларни ўрганади. Меҳнат бозорида Full-stack developer ўрнига даъво қилиши мумкин. Бундан ташқари, Front-end developer, Back-end developer, Software developer, Java developer ва Software engineer каби мутахассисликлар бўйича ишлаши мумкин бўлади. BootCampдаги таълим муваффақиятли якунлангач, битирувчиларга сертификат берилади. Яхши ўзлаштирган талабалар PDP маркази дастурчилари жамоасига таклиф этилади ёки хусусий сектор ва давлат ишхоналарига тавсия қилинади. Агар сиз инглиз тилини яхши билсангиз ва BootCampда дастурлашни ўргансангиз, сиз учун хорижда ўқиш ва ишлаш имконияти ортади. Чунки, дастурлаш тили бутун дунёда бир хил ва ушбу соҳа мутахассисларига талаб барча ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларда бирдек юқори.

2019 йилда ҳам жаҳон миқёсида дастурчилик касбини юқори учталикнинг биринчи ўрнига чиқиб олди. Ушбу мутахассисликлар - дастурчилик (61%), бизнес (56%) ва муҳандислик (54%). Масалан, дунёдаги нуфузли телеканаллардан бири саналган CNBC расмий вебсайтида 2019 йил 24 январда чоп этилган «2019 йилнинг талаб энг юқори касблари» рўйхатида дастурчилик касби йилига $101,000 маош билан биринчи ўринда қайд этилган. Бундай кўрсаткични кўплаб мисоллар билан тасдиқлаш мумкин.

ХУЛОСА ВА ҚАРОР ҚИЛИШ СИЗДАН.

Барча соҳаларда улкан ўзгаришлар кечаётган айни даврда, Ўзбекистон келажакда жаҳон саҳнасида ўзининг муносиб ўрнига эга бўлиши мамлакатда улкан инновацион лойиҳалар амалга оширилишини тақозо қилади. Бунга эса ҳозирда Тошкент ҳамда вилоятларда чет эллик сармоядорлар иштирокида амалга оширилаётган катта лойиҳалар мисолида амин бўлиш мумкин. Бундай муҳим лойиҳаларнинг барчасида эса дастурлаш ва дастурчиларнинг инкор этиб бўлмас даражада муҳим ўрни бор. Ўзбекистода дастурчилик ҳали ривожланиш остонасида турганлиги ҳисобга олинса, ушбу мақолани ўқигач, ўзлари учун тўғри хулоса чиқариб, BoonCampда таҳсил олиш ҳамда ушбу соҳанинг малакали мутахассиси бўлишга қарор қилган инсонлар албатта келажакда юқори даромадли касб эгаси бўлишига бугунги вазиятнинг ўзи кафолат бериб турибди. Сиз қандай фикрдасиз? Яна бир йил анча маблағ сарфлаб университетнинг кириш имтиҳонларига тайёрланиш ва ундан кейинги мавҳумлик сари таваккал қадам ташлашми? Ёки 10 ой муддатда анча кам маблағ эвазига келажак касби дастурчиликни эгаллаб, ҳаётингизда барқарорлик яратишми? Биз бугун жамиятимизда мавжуд шарт-шароит ва ҳолатларни таҳлил қилиб, сизга аниқ таклиф бердик. Хулоса ва тўғри қарор қабул қилиш эса сиздан.

Биз 2019 йилдаги янги гуруҳларимизда ҳам шижоатли, ўз олдига янги мақсадлар қўйган, ҳаётини қисқа вақтда янги соҳани ўрганиш орқали ўзгартирмоқчи бўлган ёки «Ким бўлсам экан?», «Нима иш қилсам экан ?» - деб иккиланиб юрган илмга чанқоқ инсонларни кўришни хоҳлаймиз. Унутманг, вақт - энг қимматли мулкдир. Уни қандай сарфлаш келажагингизни белгилайди.

PDP Coding BootCamp билан дастурлашни ўрганинг. Инсониятни келажак тараққиётида кутиб турган сунъий онг (Artificial Intellect), ахборот ва улкан маълумотлар базаси бошқарувига тайёрланинг. Фурсат яқин, сабаби, ахборот ва дастурлаш аллақачон ҳаётимизнинг асосий воситасига айланиб бўлди.

Personal Development Process Ахборот Технологиялари академияси 

2