Индонезия ўзбек-хитой вакцинасидан фойдаланишга рухсат берди

Индонезия ўзбек-хитой вакцинасидан фойдаланишга рухсат берди

Индонезия Озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори препаратлари назорати агентлиги (BPOM) Хитой-Ўзбекистон ҳамкорлигида ишлаб чиқарилган ZF-UZ-VAC2001 вакцинасидан фавқулодда фойдаланишга рухсат берди. Бу ҳақда BPOM раҳбари Пенни К. Лукито маълум қилди.

Маълум қилинишича, халқаро номи Zifivax бўлган ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг I, II ва III фаза тадқиқотлари унинг ножўя таъсирлари камлигини кўрсатган ҳамда вакцинанинг 3-дозасидан кейин 7 кун ўтгач самараси 81,71 фоизни ташкил этган.

Вакцинанинг III фаза синовларида жами 4 минг нафар кўнгилли иштирок этган.