Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Индонезияда қулаган Boeing 737-500 самолёти ҳалокати сабаби айтилмоқда
11.01.2021 12:55,  
538

““Sriwijaya Air”” авиакомпаниясига қарашли Boeing 737-500 йўловчи самолёти сувга урилганда парчаланиб кетган, дея хабар қилади

“Straits Times” газетаси Индонезия транспорти хавфсизлиги бўйича миллий қўмита берган маълумотига таяниб."Бу ҳали якуний хулоса эмас. Дастлабки маълумотлар шуни кўрсатмоқдаки, ҳаво лайнери сувга урилиши оқибатида парчаланиб кетган", — деб маълум қилган қўмитанинг ҳаво хавфсизлиги бўйича бўлими раҳбари Нуркахио Утомо. Унинг қўшимча қилишича, агар самолёт ҳавода портлаганда эди, парчалари катта майдонга сочилиб кетган бўларди.

““Sriwijaya Air”” авиакомпаниясига қарашли Boeing 737-500 йўловчи самолёти ўтган шанба куни эрталаб ҳалокатга учради. У Жакарта аеропортидан ҳавога кўтарилган ва бир неча дақиқа ўтгач радар экранларидан ғойиб бўлган, кейин Лаки ороли яқинида қулаб тушган. Индонезия қидирув-қутқарув бошқармасидан маълум қилинишича, самолёт ҳалокат сигналини ҳам бермаган. Авиакомпаниядагиларнинг маълум қилишича, ҳаво кемасида 62 нафар одам бўлган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан