Ява оролида "Pertamina" нефтни қайта ишлаш заводида ёнғин содир бўлди

Ява оролида

Индонезиянинг Ява оролида жойлашган нефтни қайта ишлаш заводида ёнғин содир бўлди.

Маҳаллий газетанинг хабар қилишича, ёнғин портлаш натижасида келиб чиққан.

Аланга маҳаллий вақт билан душанба тонгида юзага келган. Бунинг натижасида 5 киши кучли куйиб, яна 15 киши кичик жароҳатлар олди. Жабрланганларнинг барчаси яқин атрофдаги касалхоналарга етказилди. Улар орасида заводга яқин жойлашган уйларда яшовчилар ҳам бор. 

Гувоҳларнинг айтишича, олов 5 км масофадан кўринмоқда. Pertamina нефтьни қайта ишлаш заводи Индонезия пойтахти Жакартадан 200 км узоқликда жойлашган.