Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Инфекция билан вафот этган одамдан коронавирус юқадими?
17.04.2020 20:54,  
1583

Коронавирусдан вафот этганлардан соғлом одамларга касаллик юқадими деган саволга Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Товарлар ва хизматларнинг сифати ва хавфсизлигини назорат қилиш қўмитаси раҳбари Зауреш Жумадилова жавоб берди. Бу ҳақда Kazinform хабар берди.

«Коронавирус ўлган одамдан юқиши мумкинми деган савол кўп учрайди. Албатта, юқади. Биз бежиз жамоат транспорти ва лифтларни зарарсизлантирмаяпмиз. Коронавирус билан оғриган одам лифт тугмачасидан кўра анча хавфлидир. Шунинг учун биз мурдага унинг қариндошлари яқинлашишини тақиқлаймиз. 

Санитария-эпидемиология хизмати назорати остида юқори ҳимоя воситалари билан ювиниш ва жасадни кўмишга тайёрлаш процедураларини амалга оширмоқдамиз», - деди Зауреш Жумадилова. 

Шунингдек, у марҳумлар ва мотам тутувчилар орасидаги масофани сақлаш кераклигини, жасад ва дафн маросимига келганлар орасидаги масофа камида 3 метр бўлиши кераклигини таъкидлади. 

Айни пайтда Қозоғистонда коронавирусдан вафот этганлар сони 17 нафарни ташкил қилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан