Инглиз тилини ўрганиш учун янги онлайн мактаб - Skyeng

Инглиз тилини ўрганиш учун янги онлайн мактаб - Skyeng

Skyeng – бу инглиз тили бўйича янги авлод онлайн мактаби. Мактабнинг профессионал жамоаси масофавий тарзда инглиз тилини ўрганишни хоҳловчиларга ёрдам беришади. Интернет ва интерактив дарслар ёрдамида тил ўрганиш учун ажойиб восита.

Мактабда катталар учун саёҳат ва карьерага мўлжалланган инглиз тили курслари, 10 ёшдан 18 ёшгача бўлган ўсмирлар ва 4 ёшдан 9 ёшгача бўлган болалар учун инглиз тили курслари ҳамда иккинчи синфдан ўн биринчи синфга қадар бўлган мактаб ўқувчилари учун математика курси мавжуд. Умуман олганда 7 ёшда 70 ёшгача бўлган тил ўрганувчилар ушбу онлайн платформа ёрдамида инглиз тилини қизиқарли ва самарали усулларда ўрганишлари мумкин.

Дарслар интернет орқали юзма-юз видеомолоқот тарзида ўтилади. Бунда махсус ишлаб чиқилган VimBox интерактив платформаси қуйидаги имконитларга эга:

- видеоқўнғироқ
- видео ва аудио материаллар
- машғулотлар режаси
- уй вазифалар
- луғат

Биринчи синов-танишув дарси бепул тақдим қилинади. Кириш дарсида ўқитувчи билан танишасиз, инглиз тили даражангиз аниқлаштирилади ва дарслар кейинчалик қандай олиб борилиши, ўқув графиги, онлайн платформа имкониятлари кўрсатиб берилади.

Ўқитувчилар эса ўқувчининг мақсадларига қараб танланади, дарслар интерактив машғулотлар асосида, ўқувчининг қизиқишларига қараб олиб борилади. Энг муҳими дарслар сони ва вақтини ўзингиз мустақил белгилай оласиз. Танлаган вақтга ва сизнинг даражангизга мос бўлган кўпгина ўқитувчилар ичидан ўзингизга мос тренерни танлаб оласиз.

Бундан ташқари, ўқиш давомида ҳар бир ўқувчининг натижалари кузатиб борилади, дарсларга тузатишлар киритилади ҳамда ҳар бир дарсдан кейин ҳисобот юборилади. Натижаларни шахсий кабинет орқали кузатиб борасиз. Уй вазифалари, интерактив ўқув материалларидан ташқари кўплаб бепул видеодарслар, вебинарлар, сўзлашув клублари, болажонлар учун жонли эртаклар клуби тақдим этилади.

Мактабнинг энг асосий афзаллиги – бу онлайн ўқитиш жараёнини сифатли ташкил қила олганлигидир. Ҳозирги пандемия даврида масофавий тарзда ўқитадиган сифатли платформани топишнинг ўзи ҳам катта ютуқ.

Онлайн таълимнинг афзалликлари эса жуда кўп: истаган жойингиздан дарсга қатнаша оласиз – кафе, офис, уй. Дарс учун фақатгина интернет керак. Истаган вақтингизда ўқийсиз: эрталаб ёки кечаси, иш кунлари ёки дам олиш кунлари. Дарс давомийлиги – 50 дақиқа.

Мазкур платформада онлайн тарзда ўқиш учун барча зарур имкониятлар бор: ўқиш учун онлайн равишда ариза қолдириш мумкин, бундан кейин эса сиз билан оператор боғланади ва истагингизга қараб бепул кириш дарсини сизга қулай вақтга қўйиб беради.

Курсни тамомлаганингиздан кейин эса сизга мактаб муҳри қўйилган сертификат ва LinkedInʻда тавсиянома тақдим этилади.

Марҳамат ушбу онлайн мактаб билан танишинг, билим олишнинг синалган ва замонавий воситасидан фойдаланинг.

Бепул синов дарсига ёзилиш учун ушбу ҳаволга ўтинг.