Инсон аъзолари ва тўқималари трансплантацияси бўйича илмий лаборатория ташкил этилади

Инсон аъзолари ва тўқималари трансплантацияси бўйича илмий лаборатория ташкил этилади

Бугун, 4 октябрда имзоланган Президент қарорида инсон аъзолари ва тўқималарини трансплантация қилиш бўйича бир қатор муҳим вазифалар белгиланган. Жумладан:

● трансплантология соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқотларни амалга ошириш ҳамда инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқиш;

● юқори технологик трансплантация амалиётларини амалга ошириш усулларини ўрганиш ва жорий этиш;

● хорижий давлатларнинг мазкур соҳадаги илмий ташкилотлари, марказлари ҳамда экспертлари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва биргаликда тадқиқотларни ташкил қилиш;

● трансплантология йўналишида малакали илмий кадрлар тайёрланишига кўмаклашиш Хирургия марказининг қўшимча вазифалари этиб белгиланган.

Шунингдек, қарорга мувофиқ, Хирургия марказида базавий молиялаштириш тизими асосида фаолият юритадиган Инсон аъзолари ва тўқималари трансплантацияси илмий лабораторияси ҳамда 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Тошкент тиббиёт академиясининг Хирургия ва трансплантология кафедраси ташкил этилади.