Истеъмол учун энг зарарли маҳсулотлар номи маълум қилинди

Истеъмол учун энг зарарли маҳсулотлар номи маълум қилинди

Испаниялик диетологлар одамлар учун энг зарарли маҳсулотлар рўйхатини келтиришди. Колбаса маҳсулотларини овқатланиш рационидан чиқариб ташлашни тавсия қилишди, ундай маҳсулотларнинг ярми крахмал ва бошқа турли хил қўшимчалардан иборат.

Бундан ташқари, ярим тайёр маҳсулотлар, хамирли таомлардан ҳам мумкин қадар тийилиш кўп миқдордаги шакар, турли ёғлар ҳамда бошқа бир қатор зарарли моддаларнинг организмга кирмаслигига сабаб бўлади.

Овқатланиш бўйича мутахассис Мария Меринонинг сўзларига кўра, тозаланган ун зарарли — бу қон глюкоза даражасидаги фарқни келтириб чиқаради ва озуқавий ҳисобланади. Бундай унни истеъмол қилиш диабетга олиб келиши мумкин.