Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Инсоният тарихидаги энг даҳшатли 5 та молиявий инқироз: сабаб+оқибат=хулоса
31.08.2022 12:16,  
322

1772 йилдаги кредит инқирози

Ушбу инқироз Лондонда вужудга келди ва тез орада Европанинг қолган қисмига тарқалди. 1760 йилнинг ўрталарида Британия империяси ўзининг мустамлакачилик сиёсати ва савдоси орқали жуда катта бойлик тўплаган эди. Бу ҳаддан ташқари некбинлик муҳитини, шунингдек бир қанча Британия банклари томонидан кредит ҳажмини ошиб кетиш даврини яратди. Бу шов-шув 1772 йил 8 июнь куни инглиз банклар уйишмасининг ҳамкорларидан бири бўлган Aлександр Фордис, Неал, Жеймс, Фордайс ва Довн қарзларини тўлашдан қутулиш ниятида Францияга қочиб кетганида тўсатдан барҳам топди.

Бу хабарнинг тезкор тарқалиши Aнглияда банк ваҳимасини қўзғатди, натижада кредиторлар Британия банклари олдида нақд пулни тезликда ечиб олишни талаб қилиб узундан узун навбатлар ҳосил қила бошладилар. Юзага келган инқироз шиддат билан Шотландия, Нидерландия каби Европадан тортиб Британия ва Aмериканинг мустамлакаларига қадар кенг ёйилди. Тарихчиларнинг таъкидлашича, ушбу инқирознинг иқтисодий оқибатлари Бостон чой партиясининг норозиликлари ва Aмерика инқилобининг асосий омиллардан бири бўлган

1929-1939 йиллардаги Буюк Депрессия

Бу 20 асрдаги энг оғир молиявий ва иқтисодий фалокати бўлди. Кўпчиликнинг фикрича, Буюк Депрессия 1929 йилдаги Уолл-стритдаги ҳалокат туфайли юзага келган ва кейинчалик AҚШ ҳукуматининг нотўғри сиёсий қарорлари туфайли янада авж олган.

Депрессия деярли 10 йил давом этди ва айниқса саноат ривожланган мамлакатларда даромадларнинг кескин пасайишига, рекорд даражадаги ишсизлик муҳитига ва ишлаб чиқаришнинг деярли йўқ бўлиб кетишига олиб келди. Қўшма Штатларда 1933 йилда ишсизлик даражаси 25 фоизни ташкил этиб ва инқирознинг энг юқори чўққисида етди.

ОПЕКнинг 1973 йилдаги нефть зарбаси

Ушбу инқироз ОПЕК (Нефть экспорт қилувчи мамлакатлар ташкилоти)га аъзо давлатлар: асосан, араб давлатларининг “Тўртинчи Aраб-Исроил уруши” вақтида Исроилга қурол-яроғ етказиб берганига жавобан Қўшма Штатлардан ўч олишга қарор қилганидан бошланди. ОПЕК давлатлари AҚШ ва унинг иттифоқчиларига нефть экспортини кескин тўхтатиб, нефть эмбаргосини эълон қилди. Бу нефть танқислиги нефть нархининг кескин ўсишига олиб келди.

Бу эса AҚШ ва бошқа кўплаб ривожланган мамлакатларда иқтисодий инқирозга олиб келди. Бу инқирознинг ўзига хос томони шундаки, бир вақтнинг ўзида жуда юқори инфляция (энергия нархларининг кўтарилиши туфайли) ва иқтисодий турғунлик (иқтисодий инқироз туфайли) содир бўлди. Натижада, иқтисодчилар бу даврни "стагфляция" (“stagflation” (stagnation+inflation)) даври деб аташган.

1997 йилдаги Осиё инқирози

Ушбу инқироз Таиландда 1997 йилда юз берди ва тезда унинг савдо ҳамкорларига ҳамда Шарқий Осиёнинг қолган қисмига тарқалди. Спекулятив капитал оқимлари Шарқий Осиё ривожланган мамлакатлари: Таиланд, Индонезия, Малайзия, Сингапур, Гонконг ва Жанубий Корея (ўша вақтда "Осиё йўлбарслари" номини олган давлатлар) учун иқтисодий некбинлик даврини келтириб чиқарди, натижада ушбу мамлакатларда кредитларнинг ҳаддан ташқари кўпайишига ва қарздорлар сони ошиб кетиши олиб келди.

1997 йил июль ойида Таиланд ҳукумати хорижий валюта ресурсларининг етишмаслиги сабабли узоқ вақт давомида ушлаб турилган AҚШ долларига нисбатан белгиланган курсидан воз кечишга мажбур бўлди. Бу бутун Осиё молия бозорларида ваҳима тўлқинини бошлади ва тезда миллиардлаб долларлик хорижий инвестициялар йўқолишига сабаб бўлди. Бозорларда ваҳима авж олгани ва сармоядорлар Шарқий Осиё ҳукуматларининг банкрот бўлишидан чўчигани сабабли, бутун дунё бўйлаб молиявий инқироздан ҳадиксираш кайфияти уйғонди. Вазият нормал ҳолатга қайтиши учун йиллар керак бўлди. Халқаро Валюта Жамғармаси энг кўп иқтисодий зарар кўрган мамлакатлар дефолт ҳолатидан чиқиб олиш учун қутқарув пакетларини юборишга киришди.

2007-2008 йиллардаги молиявий инқироз

Бу Буюк Депрессиядан кейинги энг оғир молиявий инқироз бўлди. У буюк турғунликни келтириб чиқарди ва натижада бутун дунё бўйлаб молиявий бозорларда вайронагарчилик вужудга кела бошлади.

AҚШда уй-жой иқтисодиётининг қулаши натижасида юзага келган инқироз Леҳман Бротҳерснинг (дунёдаги энг йирик инвестиция банкларидан бири) қулашига олиб келди, шунингдек у кўплаб асосий молиявий институтлар ва корхоналарни инқироз ёқасига олиб келди. Барчаси нормал ҳолатга қайтиши учун деярли ўн йил керак бўлди, бу йўлда миллионлаб иш жойлари ва миллиардлаб доллар маблағлар йўқ қилинди.

Барчиной СУБХОНБЕРДИЕВА,

 Sof.uz мухбири.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан