Инсонпарварлик ёрдами юклари ортилган эзгулик поезди Афғонистонга етиб борди

Инсонпарварлик ёрдами юклари ортилган эзгулик поезди Афғонистонга етиб борди

Рамазон ҳайити муносабати билан Термиз шаҳридаги "Айритом" чегара ўтказиш пункти орқали жўнатилган Ўзбекистон Республикасининг биродар Афғонистон халқига навбатдаги инсонпарварлик ёрдами Балх вилоятининг Хайратон шаҳрига етиб борди.

Шу муносабат билан бу ерда Президентимизнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев, Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов, Афғонистон муваққат ҳукумати расмий вакили Забиҳулло Мужоҳид, Балх вилояти губернатори Қудратилло Aбу Ҳамза ва бошқа расмийлар иштирокида инсонпарварлик ёрдамини топшириш маросими бўлиб ўтди, дея хабар беради Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати.