Бугун Инстаграм расмий саҳифаси Тошкентдан расм жойлади.
"Қорли ва совуқ Ўзбекистондан, Тошкент Эски шаҳридан саломлар" дейилади фото изоҳида.
Сурат муаллифи машҳур фотограф Матильда Гаттони.
Сурат ўзбекистонлик инстаграм фойдаланувчилари орасида машҳур бўлди. Ўзбекистонликлар машҳур саҳифада ўз она шаҳарларини кўргандан хурсанд эканларини ёзишди.
Инстаграм расмий саҳифасининг 327 миллион аъзоси мавжуд.