Интернетда 20 сони туширилган банкнот 100 доллар қийматида қабул қилиниши айтилди

Интернетда  20 сони туширилган банкнот 100 доллар қийматида қабул қилиниши айтилди

Куни кеча ижтимоий тармоқларда 20 сони туширилган юбилей банкноти муомалага чиқарилганлиги ва у 100 АҚШ доллари қийматида қабул қилиниши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Марказий банк ушбу банкнота бўйича муносабат билдирди.

Марказий банк ижтимоий тармоқларда тарқалган банкнот кўринишидаги — Сўмнинг муомалага киритилганининг 20 йиллиги муносабати билан 20 рақами туширилган намуна Марказий банк томонидан муомалага чиқарилган пул белгиси ҳисобланмайди. Бу ҳақида расмий маълумот Марказий банк Ахборот хизмати томонидан эълон қилинди.

Янги намуналардаги пул белгилари муомалага чиқарилиши тўғрисидаги хабар, шунингдек, уларнинг тавсифлари Марказий банк томонидан ОАВда эълон қилинади.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган ушбу намуна Марказий банк томонидан эмас, балки "Давлат белгиси" корхонаси томонидан 2014 йилда юбилей сана муносабати билан корхонанинг реклама маҳсулоти (сувенир) сифатида чиқарилган.