Ипак йўли халқаро туризм университети расман очилди

Ипак йўли халқаро туризм университети расман очилди

Бугун Самарқанд шаҳрида "Ипак йўли" халқаро туризм университетининг тантанали очилиш маросими ўтказилди.

Мазкур университет давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 28 июндаги қарори билан ташкил этилган ва Марказий Осиёда туризм соҳасидаги биринчи университет ҳисобланади.

Маросимда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А.Абдуҳакимов, Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов иштирок этди.