Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Иқтидорли талабалар Туркияга ўқишга юборилиши мумкин
12.11.2019 10:17,  
251

11 ноябрь куни, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида Туркиянинг Хорижлик турклар ва қавм жамиятлар идораси раиси Абдуллоҳ Эрен бошлигидаги делегация қабул қилинди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг матбуот хизмати хабар бермоқда.

Учрашувда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Маджидов, вазир ўринбосари У.Бегимкулов, Хорижлик турклар ва қавм жамиятлар идораси раиси Абдуллах Эрен, Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари ва мутахассислари иштирок этди.

Музокараларда иқтидорли ёшларга Туркиянинг давлат олий таълим муассасалари бакалавриати, магистратураси ва докторантурасида ўқиш учун Туркия ҳукумати стипендияларини тақдим этиш имконияти, танлов шартлари, ғолибларга яратиладиган шарт-шароитлар муҳокама қилинди.

Иномжон Мажидов Туркия делегациясига миннатдорчилик билдириб, нуфузли хорижий олий таълим муассасаларида, шу жумладан Туркия ОТМларида етук, рақобатбардош мутахассислар тайёрлашга йўналтирилган лойиҳаларни вазирлик қўллаб-қувватлашини маълум қилди.

Шу билан бирга, лойиҳани босқичма-босқич иқтисодиёт тармоқлари эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда муҳандислик, техника, кимё саноати, архитектура ва қурилиш, қишлоқ хўжалиги, тиббиёт, тадбиркорлик каби мутахассисликлар бўйича магистратура ва докторантурада ўқитишдан бошлашни таклиф этди.

Маълумот учун, бугунги кунда Туркия олий таълим муассасаларида 1075 нафар ўзбекистонлик талаба, шундан 150 нафари грантлар асосида, таҳсил олмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан