Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Иш ҳафтаси илиқ ва деярли қуруқ бўлиши кутилмоқда
1.02.2021 13:50,  
105

Қишнинг охирги ойи боши учун ҳарорат меъёрий қийматлардан 2-4 даражага юқори бўлган жуда илиқ ва кам булутли баҳорий об-ҳаво бўлади. Жума кунига кундуз куни термометр кўрсаткичи 14-17 даража илиққа етади.

Бугун республиканинг кўпчилик вилоятларида меъёрга яқин бўлган қуруқ ва илиқ об-ҳаво кузатилади. Фақат куннинг биринчи ярмида Тошкент, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ёмғир ёғиши эҳтимоли сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати охирги кунга нисбатан пасаяди ва 8-13 даража илиқни ташкил этади.

Эртага Туркманистон орқали Каспий денгизидан нам ҳаво массалари кириб келиши ҳисобига Бухоро, Навоий, Самарқанд вилоятларида кечаси ва эрталаб бироз ёмғир ёғиши мумкин, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ атрофида бўлади.

Иш ҳафтасининг охиригача ёғингарчилик кутилмайди. Кечалари ҳарорат 0-5 даража илиқ, кундуз кунлари 10-15 даража илиқ атрофида бўлади, жума куни 14-17 даража илиққача кўтарилади.

Ҳафта давомида республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи сақланиб туради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан