ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси ахборотига кўра, жорий йилнинг 18 март куни Бухоро вилояти ИИБ Транспортда ХТБ ЖҚБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбир давомида, 1965 й.т. Бухоро вилояти Когон шаҳри темир йўлчи кўчасида яшовчи З.Б. 2020 йилнинг ёз ойларида Бухоро поезд тиклаш корхонасига тегишли бўлган 7 дона иситиш мосламаларини корхона ҳудудидан ноқонуний равишда олиб чиқиб, ўзи истиқомат қиладиган уйига олиб борганлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.
Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.