Ислом цивилизацияси маркази қурилишига қанча маблағ ажратилгани маълум бўлди

Ислом цивилизацияси маркази қурилишига қанча маблағ ажратилгани маълум бўлди

Тошкент шаҳри Олмазор тумани ҳудудида қурилаётган Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази қурилиши юзасидан шартнома имзоланди.

Унга кўра, жорий йил 11 октябрь куни буюртмачи Тошкент шаҳар ҳокимлигининг "Ягона буюртмачи хизмати" ИК ҳамда пудратчи "Трест-12" АЖ ўртасидаги 2017 йил 27 декабрдаги шартномага ўзгартиш киритилди.

Шартномада келтирилган рақамларга кўра, мазкур марказ қурилиши учун тахминан 1 трлн 723 млрд сўм сарфланади.

Шу билан бирга, ўзбек миллий валютасида кўрсатилган мазкур маблағларни 2021 йил 12 октябрдаги Марказий банк курси билан ҳисоблаганда $161,5 миллионни ташкил қилмоқда.