Ислом динида вакцина олишга тақиқ йўқ — Мусулмонлар идораси раиси ўринбосари

Ислом динида вакцина олишга тақиқ йўқ — Мусулмонлар идораси раиси ўринбосари

Бу ҳақда Халқаро пресс-клубда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон Ишматбеков айтиб ўтди.

Ислом динининг асосий таълимотлари 5 та нарсани асрашга, ҳимоя қилишга қаратилган. Шулардан энг муҳими, энг асосийси бу инсон ҳаётини сақлаш.

«Шариат аҳкомларига қарайдиган бўлсак, динимиз кўп нарсаларни ё енгиллаштириб беради, ёки баъзи ҳолатларда айрим нарсалардан воз кечишга чақиради. Ҳатто динимизда ҳаром дейилган нарсалар инсоннинг соғлиғини сақлашда шундан бошқа чора қолмаса, ўша нарсадан фойдаланиш ёки уни истеъмол қилишга ҳам рухсат беради», деди Ҳомиджон Ишматбеков.