Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Испания 70 минг украиналик қочқинни қабул қилишга тайёр
31.03.2022 20:40,  
38

Испания 70 минг украиналик қочқинни қабул қилишга тайёр. Бу ҳақда BBC news манбаси хабар бермоқда.

Уруш бошланганидан бери Испания Украинага ҳужум қуроллари билан 10 та самолёт юборди, деб хабар қилди мамлакат мудофаа вазирлиги.

Мудофаа вазири Маргарита Роблес: «Мамлакат вайрон бўлганда, гуманитар йўлаклар бомбардимон қилинса, болалар ва қариялар ҳалок бўлганда, у ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга эканлигини бутун дунё тушунади».

Унинг сўзларига кўра, ҳарбий таъминот Украинада тезроқ тинчлик ўрнатишга ёрдам бериши керак. Мудофаа вазирлиги раҳбари, шунингдек, Мадрид Киевга гуманитар ёрдам жўнатаётганини таъкидлади.

Деярли 30 минг украиналик қочқин Испанияда вақтинчалик ҳимоя мақомини олди ва бу рақам яқин келажакда 70 мингга етади, деди бош вазир Педро Санчес.

«Испания ҳукумати украиналик қочқинларни қабул қилиш ва интеграция қилиш учун зарур бўлган барча ресурсларни жалб қилиш мажбуриятини олади», деди Санчес.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан