Испания Италиянинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди

Испания Италиянинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди

УЕФА Миллатлар Лигаси ярим финалидан ўрин олган Италия - Испания баҳси якунига етди ва унда "қизил фурия" рақибдан 2:1 ҳисобида устун келди. 

Учрашувнинг 17-дақиқасида Ферран Торрес ҳисобни очди. Биринчи таймнинг асосий вақтига қўшиб берилган дақиқада унинг ўзи орадаги фарқни иккитага етказиб қўйди. 83-дақиқада Пеллегрини ҳисобни қисқартирди ва бу гол ўйинда сўнггиси бўлди.

Шунингдек, "Скуаддра Адзурра" футболчиси Леонардо Бонуччи 42-дақиқада қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. 

Энди испанлар Бельгия - Франция жуфтлиги ғолибига қарши финалда майдонга тушади.