Испания Мексикадан кечирим сўрашни рад қилди

Испания Мексикадан кечирим сўрашни рад қилди

Арманилар Кавказда қадим замонлардан бери яшаб келганлигини иддао қилиб, ўзларини бу тупроқларнинг, хусусан озарийлар яшаётган тупроқларнинг ҳақиқий эгаси деб санашади. Тарих ғилдирагини ортга айлантириб бўлмайди. Буни Мексикани босиб олган испанларнинг кечирим сўрашни рад қилгани тасдиқлайди.

Испан босқинчи-конкискадорлар мустамлакага айлантирилган ерлардаги туб аҳолини қириб ташлаб, қатлиом-геноцид қилгани, қолган-қутганини эса насроний динига мажбурлаб ўтказганини ҳамма билади. Келаси йил Испания Мексикани босиб олганига 500 йил тўлади. Шу муносабат билан, Мексика ҳукумати Испания ўтмишдаги қилмишлари учун Мексикадан кечирим сўрашини талаб қилиб, Испания қиролига мактуб йўллаганди.

Испания тарафи ўз жавобида кечирим сўрамаслигини, алоқаларни ўтмишга қарамасдан, келажакка қараб юритиш зарурлигини билдирган.

Озарбайжондан тортиб олинган ҳудудларда салкам 30 йил яшаб, энди дўппи тор келиб қолганида уйлари ва боғларига ўт қўйиб, ёқиб, қариндошларининг гўрини қазиб, ўлигини олиб, Арманистонга кўчиб кетаётганлар буни мияларига қуйиб олишса фойдадан ҳоли бўлмайди.

Биз эслатиб қўйдик. Янаям, ўзлари билишади.


Эслатма: Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назарини ифодаламаслиги мумкин.