Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Испанияда баскетболчилар тиз чўкиб мухлислардан кечирим сўрашга мажбур бўлди
15.05.2022 20:32,  
188

Испаниянинг «San Pablo Burgos» баскетбол клуби президенти Феликс Санчо Испания чемпионати ўйинидан сўнг спортчиларни тиз чўкиб мухлислардан кечирим сўрашга мажбур қилди. Бу ҳақда Marca хабар бермоқда.

14 май, шанба куни «San Pablo Burgos» навбатдаги мавсумнинг сўнгги ўйинида «Fuenlabrada»га 66:83 ҳисобида имкониятни бой берди. Мавсум якунларига кўра жамоа миллий чемпионат олий лигасидан тушиб кетди.

Ўйиндан сўнг клуб раҳбари корт марказида тиз чўкди. Шундан сўнг у баскетболчиларни ҳам шундай қилишга мажбурлаган ва мухлислардан узр сўрашган. «Биз кўп имкониятларни қўлдан бой бердик. Мен ўзимдан, жамоамиздан ва қилган ишларимиздан ҳафсаламиз пир бўлди, - деди жамоа сардори Хавер Рабаза.

Бургос 2017 йилдан бери Испания чемпионати олий дивизионида ўйнаб келмоқда эди. Бу вақт ичида жамоа икки марта - 2020 ва 2021 йилларда Баскетбол Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқди.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан