Испаниядан XV асрда ҳайдалган яҳудийларнинг авлодларига фуқаролик бериляпти

Испаниядан XV асрда ҳайдалган яҳудийларнинг авлодларига фуқаролик бериляпти

Испания ички ишлар вазирлиги мамлакатдан 1492 йилда қувилган сефард яҳудийларининг авлодларига фуқаролик бериш учун ҳужжатларни қабул қилиш ишларини тугатди.

Deutsche Welle хабарига кўра, беш йил давомида 149 822 кишидан мурожаат келиб тушган. Уларнинг ярмига фуқаролик бериб бўлинди. Уларнинг аксари Аргентина, Венесуэла ва Мексикадан келган. Сефардлар Лотин Америкасига XIX асрнинг охирларида ва Иккинчи жаҳон урушидан кейин бориб қолган. Бунгача Шимолий Африкада ва Шарқий Ўрта ер денгизи ҳудудларида яшаган.

Испания ҳукумати “тарихий адолатни тиклаш” мақсадида сефардларнинг авлодларига испан фуқаролигини беришга қарор қилган эди. Бунинг учун номзодлар мазкур этник гуруҳга мансубликларини ҳужжатлар билан исботлашларига тўғри келди.

Испан ҳукуматининг қарори Марокашда норозиликларга сабаб бўлди. Яҳудийлар билан бир пайтда Испаниядан қувилган мусулмонларнинг авлодлари испан фуқаролигини олиш уларнинг ҳам ҳаққи эканини айтмоқда.

197