Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Исроил армияси Ғазони ўққа тутди
24.10.2016 17:02,  
8

Душанба куни Исроил ҳарбийлари Ғазо секторининг шимолий қисмидаги Ҳамас гуруҳига қарашли ҳарбий қисмга ҳаводан зарбалар берди, деб хабар бермоқда Reuters агентлиги.

Исроил томонига кўра, дастлаб Ғазо секторидан Исроил томонга ракета отилган. Ракета Ҳамас озодлик ҳаракатига тегишли бўлгани айтилмоқда. Исроил армияси, кўп кутдирмай, Ғазо томон дарҳол жавоб зарбаларини йўллаган.

Ҳаво ҳужуми натижасида қурбонлар кузатилмагани айтилмоқда. Ғазодаги воқеа гувоҳларидан бирига кўра, Исроилга йўналган ракета ҳавога кўтарилиши билан Исроил сигнализациялари ишлаб кетган. Бироқ Ғазодан учирилган ракета Исроил ҳудудига эмас Ғазонинг ўзига қулаган.

Исроил ҳамда Ҳамас ҳаракати ўртасида 2014 йилда 2,100 нафар фаластинликнинг умрига зомин бўлган урушдан кейин сулҳ тузилган эди. Шунга қарамай, Исроил Ғазодан бўладиган ҳаво ҳужумларида доим Ҳамасни айбдор қилиб келади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан