Исроил бугундан бошлаб барча мамлакатлар билан парвозларни тиклайди

Исроил бугундан бошлаб барча мамлакатлар билан парвозларни тиклайди

Коронавирусни енгганини эълон қилган Исроил 16 мартдан бошлаб барча мамлакатлар билан парвозларни тиклайди, аммо «Бен Гурион» номидаги аэропорт кунига уч минг кишидан кўп бўлмаган одамни қабул қилади. Бу ҳақда мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб, «РБК» хабар берди.

Маълум қилинишича, Исроил Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ўз навбатида, аҳоли соғлиғига зарар етказиши мумкин бўлган ҳар қандай парвозни бекор қилиш ҳуқуқини сақлаб қолади.

«Эртадан бошлаб йўловчиларни ташиш учун қўйиладиган чекловлар бекор қилинади. Парвозларни исталган манзилдан амалга ошириш мумкин бўлади. Рейслар сони кунига 3000 кишилик кўрсаткич билан амалга оширилади, Шунингдек, аэропортдаги ижтимоий масофани сақлаш қоидалари ва тест синовлари мажбурий бўлади», дейилади хабарда.