Исроил ҳукумати ўт очишни тўхтатмаслиги бўйича баёнот берди

Исроил ҳукумати ўт очишни тўхтатмаслиги бўйича баёнот берди

“INTERFAX.RU”нинг “Ал-Арабия” манбасига асосланган хабарига кўра, Исроил ҳукумати вакиллари Тель-Авивда исроил-фаластин зиддиятида воситачи бўлишни таклиф қилган Миср делегацияси билан учрашувда шуни маълум қилган. Миср делегацияси ярашув таклифи билан Тель-Авивга келган. Аввалроқ, Қоҳира ўз вакилларидан бирини Исроилга, яна бир вакилини Ғазога юбориши маълум қилинганди.

Миср делегациясининг мақсади томонларнинг муносабатида барқарорликни тиклашдан иборат бўлган. Миср ўзининг воситачилик ишига киришиши учун томонларни ўт очишни тўхтатишга чақирган.