Исроил ўз фуқароларига коронавирус туфайли Ўзбекистон ва Беларусга боришни тақиқлади

Исроил ўз фуқароларига коронавирус туфайли Ўзбекистон ва Беларусга боришни тақиқлади

Исроил Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус билан касалланиш даражаси юқори бўлгани сабабли фуқароларининг Ўзбекистон ва Беларусга саёҳат қилишини тақиқлади. Бу ҳақда Repost хабар қилди.

Маълумотларга кўра, тақиқ 12 июлдан кучга киради. Ўз навбатида Исроилдан саёҳат қилиш тақиқланган мамлакатларнинг амалдаги рўйхати кенгайтирилди. Ушбу рўйхатдан Мексика, Аргентина, Бразилия, Ҳиндистон, Жанубий Африка ва Россия жой олган.

Ушбу саккиз мамлакатдан бирига ташриф буюришни истаган Исроил фуқаролари ва мамлакатнинг доимий аҳолиси амалдаги қоидалардан фойдаланиш учун комиссиядан рухсат сўраши керак.

Шу билан бирга, Исроилга келган ушбу саккиз мамлакат фуқароси, шу жумладан, соғайган ва эмланганлар ўн кунлик карантинда бўлиши шарт.