Исроиллик олимлар Ўзбекистонда коронавирус тестини синашмоқчими?

Исроиллик олимлар Ўзбекистонда коронавирус тестини синашмоқчими?

АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси раҳбари Нурмат Отабеков коронавирус инфекцияси борасида аҳолидан тушган саволларга жавоб қайтарди:

— Яқинда исроиллик олимлар Ўзбекистонга келиб тест ўтказмоқчилиги тўғрисида маълумот эшитдим. Нега айнан Ўзбекистонда, бу кафолатланганми?

— Бу маълумотлар тасдиқланган маълумот эмас. Исроил давлатининг ўзида коронавирус касаллиги билан муаммолар тиқилиб ётибди, 9 миллион аҳолиси бўлган ушбу давлатда ҳар кунинг 3 мингдан кўп бемор қайд этилаяпти. Лекин, аҳолининг жамоавий иммунитети дараждасини ўрганишга қаратилган ҳар қандай ҳамкорликни қўллаб қувватлаш керак.