Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Исроиллик профессор ўзбекистонлик талабалар учун тақдимот ўтказди
6.11.2019 10:04,  
61

Жорий йилнинг 4 ноябрь куни Исроил технология институтининг Материалшунослик ва муҳандислик кафедраси профессори, кимё бўйича Нобель мукофоти лауреати Дан Шехтман Тошкент кимё технология институтига ташриф буюрди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг матбуот хизмати хабар бермоқда.

Дан Шехтман 2004 йилдан бери Айова университетининг Эймс лабораториясида фаолият юритмоқда. Исроиллик физик ва кимёгар “квазикристал”ларни кашф етгани боис 2011 йилда кимё бўйича Нобель мукофоти билан тақдирланган.

Таниқли олим Тошкент кимё технология институтнинг ёш мутахассислари, бакалавр, магистрант ва докторантлари учун “Демография, технологик тадбиркорлик ва Ўзбекистоннинг келажаги” мавзусида тақдимот ўтказди.

Тақдимот давомида Дан Шехтман олимлар мамлакат иқтисодиётига ўз ҳиссасини қўшиши учун “технологик тадбиркорлик” билан шуғулланишлари лозимлигини қайд этди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан