Иссиқхонага ноқонуний уланган газ қувури аниқланди

Иссиқхонага ноқонуний уланган газ қувури аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро вилояти бошқармаси томонидан “Бухоротумангаз” газ таъминоти бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, “Ж.В.” МЧЖ мансабдор шахслари жамиятга қарашли иссиқхонани ҳеч қандай ҳужжатларсиз ноқонуний равишда аҳоли хонадонларини табиий газ билан таъминловчи юқори босимли газ қувурига тўғридан-тўғри улаб, газ таъминоти корхонаси манфаатларига 106,1 млн  сўм зарар етказганлиги аниқланган. Бу ҳақида Бош прократура департаменти хабар бермоқда.

Ҳисоб-китобларга кўра ушбу иссиқхонада ноқонуний фойдаланилган табиий газ 1 ой давомида ҳудуддаги 280 та хонадонни узлуксиз газ билан таъминлашга етиши маълум бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (Электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.