Иссиқхоналар ўрнатиш учун субсидиялар ажратилади

Иссиқхоналар ўрнатиш учун субсидиялар ажратилади

“Томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент қарори (ПҚ-4716-сон, 18.05.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2020 йил 20 майдан бошлаб Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қуйидаги миқдорда субсидиялар ажратилади:

- аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, етказиб берувчи ташкилотлар ва томорқа ер эгалари ўртасида тузилган уч томонлама шартномалар асосида:
• енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш учун – БҲМнинг 30 бараваригача;
• суғориш воситалари харид қилиш учун – БҲМнинг 10 бараваригача;
• уруғлик ва кўчатлар сотиб олиш учун – БҲМнинг 3 бараваригача;

- қишлоқ хўжалиги кооперативлари устав фондига улуш сифатида киритиши учун - БҲМнинг 10 бараваригача (бунда, қишлоқ хўжалиги кооперативлари балиқчилик, қуёнчилик, паррандачилик, асаларичилик, мева-сабзавотчилик, узумчилик, тикувчилик, ҳунармандчилик ва бошқа илғор соҳаларда ташкил этилади).