Истанбулда кучли қор ёғиши сабабли мактаблар ёпилди, юзлаб рейслар бекор қилинди

Истанбулда кучли қор ёғиши сабабли мактаблар ёпилди, юзлаб рейслар бекор қилинди

Туркияда қарийб 10 кундан бери давом этаётган ноқулай об-ҳаво охирги марта 2003 йилда кузатилган. Ҳаво ҳарорати 7-8 даражагача тушди.

Истанбул ва бир қатор ҳудудларда давомли кучли қор ёғишининг оқибатларини олдини олишга ҳозирлик кўрилмоқда, деб хабар берди жума куни Daily Sabah газетаси.

Turkish Airlines ва Pegasus томонидан 19-20 март кунларига режалаштирилган 100 га яқин рейс бекор қилинди.

Метеорология хизмати маълумотига кўра, қор ёғиши янада кучаяди.