Италияда бир кунда 475 киши коронавирусдан вафот этди

Италияда бир кунда 475 киши коронавирусдан вафот этди

Ўтган суткада Италия ҳудудида коронавирус инфекцияси сабаб вафот этганлар сони 475 кишини ташкил этди. Бу ҳақда Италия фуқаролик муҳофазаси департаменти бошлиғи Анжело Боррелли хабар қилди.

Унинг таъкидлашича, бу эпидемия бошлангандан бери рекорд натижадир. Ҳозирда Италияда 35713 киши коронавирусни юқтириб олган, қарийб 3000 киши вафот этди, 4025 киши тузалиб кетди.

"Юқтиришлар сони ва ўлимлар ортиб бормоқда", деди мулозим.

Энг кўп вафот этаётганлар Италиянинг шимолида кузатилмоқда.