Италияда энг кўп маош оладиган футболчилар номи маълум бўлди

Италияда энг кўп маош оладиган футболчилар номи маълум бўлди

La Gazzetta dello Sport италян нашри Италия чемпионатида ўйнаб, энг кўп маош олувчи ўйинчилар рўйхатини эълон қилди.

Миланнинг “Интер” жамоаси футболчиси Ромелу Лукакудан  ташқари “Ювентус”нинг 7 ўйинчиси кучли саккизталикка кирган.

Биринчи ўринни туринликлар ҳужумчиси Криштиану Роналду эгаллаган, унинг йиллик маоши 31 миллион евро. Иккинчи ўрин унинг жамоадоши Маттейс де Лигтга (8 миллион евро), учинчиси эса “Интер”да ўйновчи Лукакуга (7,5 миллион евро) тегишли. 

1500