Италияда Этна вулқони уйғонди (фото)

Италияда Этна вулқони уйғонди (фото)

Италиянинг Сицилия оролида дунёга машҳур Этна вулқони уйғонди. Вулқон отилиши  апрелдан бошланди: унинг жануби-шарқий кратеридан лава оқа бошлади, ундан кўтарилган кул ва тутун бир неча километрга юқорилади.

Ҳозирда мутахассислар вулқон фаоллигини кузатмоқдалар. Италия ҳукумати ҳали яқин атрофдаги аҳолини эвакуация қилишга шошилмаяпти.

Этна — Европадаги энг баланд вулқон бўлиб, Катания ва Мессина шаҳарларига яқин жойлашган. Вулқон охирги марта  йили уйғонган ва унинг марказий кратеридан лава бир неча километр баландга отилганди.