Италияда коронавирусдан ўлганлар сони 107 кишига етди - барча спорт мусобақалари томошабинларсиз ўтказилади

Италияда коронавирусдан ўлганлар сони 107 кишига етди - барча спорт мусобақалари томошабинларсиз ўтказилади

Италия фуқаро мудофааси департаменти бошлиғи Анжело Барелли мамлакатда коронавирусдан вафот этганлар сони 100 нафардан ошганини эълон қилди.

Сўнгги маълумотларга кўра, 107 киши вафот этди, 2706 киши коронавирус юқтириб олди.

Италия ҳукумати 3 апрелга қадар барча спорт ўйинларини томошабинларсиз ўтказишга қарор қилди. Бу ҳақда Football Italia хабар берди.

Бу қарор Италиянинг барча ҳудудлари, жумладан коронавирус кўп тарқалган вилоятларига ҳам тегишли. Спорт клублари спортчиларнинг соғлиғи ва вирусни юқтирмаслигига қарши чораларни амалга ошириши белгиланди.