Италияда она делфин боласини қутқаргани учун балиқчиларга миннатдорлик изҳор этди

Италияда она делфин боласини қутқаргани учун балиқчиларга миннатдорлик изҳор этди

Италияда она делфин боласини қутқарган балиқчиларга миннатдорлик изҳор қилди. Бу ҳақда Daily Mail хабар қилди.

Нашрнинг ёзишича, воқеа Неапол яқинидаги Прочида соҳилларида бўлиб ўтди.

Балиқчилар тўрига делфин боласи тушиб қолади. Уни қўйиб юборганларида делфинча икки марта сувдан чиқиб сакраб, гўёки балиқчиларга миннатдорлик изҳор қилган.

Боласи ортидан она делфин ҳам балиқчи қайиғи ёнида бир неча марта сувдан чиқиб сакраган. Балиқчиларнинг фикрича, делфин бу ҳаракати билан уларга миннатдорлик изҳор қилган.

7