Италиялик ҳайкалтарош кўринмас ҳайкалини 15 минг еврога сотди

Италиялик ҳайкалтарош кўринмас ҳайкалини 15 минг еврога сотди

Аноним (номаълум) харидор ким ошди савдосида италиялик ҳайкалтарош Сальваторе Гараунинг “Мен” (“I am”) деб номланган кўринмас ҳайкалини 15 минг еврога (193 миллон сўм) сотиб олди. Бу ҳақда “Комсомольская Правда” нашри — ёзмоқда дея хабар бермоқда 'Qalampir.uz'.

Ҳайкалтарошнинг сўзларига кўра, бу кўринмас ҳайкални фақат шахсий уй ва баҳаво жойга қўйган яхшироқ. 

“Ҳайкал учун камида 1,5 метрга 1,5 метр кенгликдаги жой керак. Лекин ушбу ҳайкалга махсус ёритиш чироқлари ва иқлим назорати зарур эмас, чунки улар ҳайкалга таъсир қилмайди”, дейди ҳайкалтарош. 

Хабарга кўра, асар фақат замонавий санъат вакиллари билан ишлайдиган “Art-Rite” номли Италиянинг ким ошди савдо уйларидан бири сотиб олинган. 

Маълум қилинишича, дастлаб, ҳайкалнинг қиймати 6 минг еврога баҳоланган, аммо кейинчалик у бир неча бор ўсишга муваффақ бўлган. Ҳайкални сотиб олган номаълум шахсга хариднинг исботи сифатида номоддий санъат асари унга тегишли эканини тасдиқловчи сертификат берилган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили ҳайкалтарош Сальваторе Гарау Миландаги майдонда ўзининг кўзга кўринмас “Будда тафаккурда” ҳайкалини намойиш этганди.