Итга жамиятга қўшган ҳиссалари учун орден берилди

Итга жамиятга қўшган ҳиссалари учун орден берилди

Буюк Британияда спрингер-спаниель зотига мансуб Макс исмли ит "Хизматлари учун" орденини олган биринчи уй ҳайвони бўлди. Бу ҳақда "Sky News" телеканали хабарига таяниб "Qalampir.uz" ёзмоқда.

Манбага кўра, 13 ёшли ит жамиятга улкан ҳисса қўшиб келмоқда. 

Таъкидланишича, ит дунёда ҳаётидаги қийин дақиқаларни бошдан кечирган ва кечираётган минглаб одамларга ёрдам берган ва бериб келмоқда. 

Мисол тариқасида, Макснинг эгаси, 46 ёшли Керри Ирвинг бахтсиз ҳодиса натижасида юролмай қолган ва қаттиқ тушкунликка тушган. 

Макс эса унга ёрдам бериб, яшашига умид уйғотган.