Жаҳон банки ва Халқаро валюта фонди Украинага 5,2 миллиард доллар ажратади. Бу ҳақда BBC news хабар берди.
Икки ташкилот раҳбарлари қўшма баёнотда Россия босқинининг мамлакатга етказадиган зараридан ниҳоятда хавотирда эканликларини билдирдилар.
Оқибатлари орасида - хом ашё нархининг ошиши ва молиявий бозорларнинг беқарорлиги.
Бу, ўз навбатида, молиячиларнинг фикрича, глобал инфляцияга туртки бериши мумкин.
Жаҳон банки Украинага бир неча ой ичида 3 миллиард доллар беришга тайёр, шундан 350 миллион доллари келаси ҳафта Киевга кетади.
Халқаро валюта фонди июнгача 2,2 млрд доллар маблағларни етказиб бермоқчи.